Кириш ҳуқуқлари созламалари
Аккаунтга кириш ҳуқуқи бошқа аккаунтга берилиши мумкин. Бунинг учун, аввало, у аккаунт DiMaker’да рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Кейин, асосий аккаунтнинг «Созламалар» - «Аккаунтга кириш ҳуқуқлари» саҳифасида, «Кириш ҳуқуқини очиш» тугмасини босиш, кириш ҳуқуқи бериш керак бўлган аккаунтнинг электрон почта манзилини ва кириш ҳуқуқларини танлаш лозим.
Фақат «Диск», «Ҳужжатлар» ёки «Биллинг» учун кириш ҳуқуқини бериш мумкин. Айрим бўлимларда кўриш, ўчириш ва таҳрирлаш ҳуқуқлари ажратилган. Шу тариқа ташкилотнинг турли бўлимлари асосий аккаунтнинг тегишли бўлимларига уланиши мумкин.
Кириш ҳуқуқи очилгандан сўнг, кириш ҳуқуқи берилган аккаунтнинг профил менюсида қайси аккаунтга киришни танлаш имконияти пайдо бўлади — ўз аккаунтига ёки берилган аккаунтга.
Шунингдек, авторизациядан сўнг ҳам қайси аккаунтга ўтишни танлаш ойнаси пайдо бўлади.
Аккаунтларни бирлаштириш
Агар у аккаунт фақат асосий аккаунтга кириш учун фойдаланилиши режалаштирилган бўлса, аккаунтларни бирлаштириш амалини бажариш мумкин. Бунда, авторизациядан кейин доимо кириш ҳуқуқи берилган аккаунт очилади ва асосий ёки бошқа аккаунтга ўтиш имконияти бўлмайди.
Буни амалга ошириш учун, кириш ҳуқуқи берилган аккаунтда «Созламалар» - «Аккаунт» - «Аккаунтларни бирлаштириш»га кириб, бирлаштириладиган аккаунтни танлаш керак.
Бирлаштиришни бекор қилиш учун биринчи навбатда кириш ҳуқуқи берилган аккаунтда ҳуқуқни ёпиш керак бўлади.