Блокли редактор
Блокларни қўшиш, танлаш, ўзгартириш, нусха олиш, кўчириш
DiMaker дастурида ҳужжатлар блокли редактор ёрдамида таҳрирланади. Ҳар бир элемент — матн, тасвир ёки QR-код — алоҳида блок ҳисобланади ва уни саҳифа бўйлаб эркин кўчириш ёки ўлчамларини ўзгартириш мумкин.
Ҳужжатга қуйидаги блокларни қўшиш мумкин:
- Матн блоки
- Рўйхат (белгилашли, рақамли, текширув рўйхати)
- Тасвир
- QR-код
- Аслликни текшириш учун ярлиқ
Ҳар бир блок ҳақида батафсил маълумотни ушбу мақоладан ўқишингиз мумкин.
Блокларни танлаш
Блокни танлаш учун унга босиш кифоя. Бир нечта блокларни танлаш учун Shift тугмасини босиб туриш ёки туғри тўртбурчак танлаш усулидан фойдаланиш мумкин.
Танлаш режими
Блок танланганда унинг атрофидаги чегара рангини сирғали (фиолет) қилиб кўрсатади.
Танланган блок
Блок билан боғлиқ турли ҳаракатлар контекстли меню орқали (ўнг тугмани босганда) ёки блок меню тугмаси орқали амалга оширилади.
Блокни форматлаш менюси
Бу менюдаги барча ҳаракатлар танланган блокка ёки блокларга қўлланилади. Масалан, танланган блокни саҳифа марказига жойлаштириш ёки матн блоки ичида вертикал текслашни амалга ошириш мумкин. Шунингдек, матн формати билан боғлиқ барча ҳаракатлар блокдаги бутун матнга қўлланилади.
Матнни таҳрирлаш режими
Агар матн блокидаги матнга яна бир бор босилса, блок матнни таҳрирлаш режимига ўтади. Бунда танлаш ранги яшилга ўзгаради.
Танланган блок
Ушбу режимда бир вақтда биргина блок фаол ҳолатда бўлади.Матнни форматлаш менюси ҳар бир қаторга қарши жойлашган махсус тугма орқали юзга чиқарилади.
Қатор (абзац) форматлаш менюси
Бу менюдаги ҳаракатлар ҳозирги фаол курсор турган қаторигагина қўлланилади. Матнни танлашга зарурат қолмайди.
Барча блокни танлаш режимига қайтиш учун блок чегарасига босиш кифоя. Танлаш ранги ўзгаради ва меню тугмаси блокнинг ўнг паст бурчагига кўчади.
Блокларда матнни форматлаш ҳақида батафсил маълумот ушбу мақолада келтирилган.
Блокларни нусхалаш
Блокларни битта саҳифа, турли саҳифалар ва ҳатто ҳужжатлар орасида нусхалаш мумкин. Бунинг учун танланган блокнинг контекстли менюсини очиб, «Нусха олиш» опциясини танлаш керак.
Танланган блок
Кейин эса лозим жойда ҳужжатнинг умумий контекстли менюсини очиб, «Жойлаштириш»ни босасиз. Ёки асосий меню (Таҳрирлаш - Нусха олиш, Таҳрирлаш - Жойлаштириш) ёрдамида ишлайсиз. Шунингдек, Ctrl+C ва Ctrl+V тугмалари орқали ҳам амалга ошириш мумкин. Бунда блок танлов режимида бўлиш керак, матнни таҳрирлаш режимида эмас.
Блокларни кўчириш
Блокни танлаб, кейин уни олиб саҳифанинг ҳар қандай жойига кўчириш мумкин. Матн блокини, эса, блок чегараси яқинидан ушлаб кўчириш керак. Чунки блокнинг марказига қайта босилса, у матнни таҳрирлаш режимига ўтиб кетади.
Шунингдек, танланган блокларни клавиатурадаги ўқ (стрелка) тугмалари ёрдамида ҳам кўчирса бўлади. Агар Shift тугмасини босган ҳолда ўрнасалар, блок каттароқ қадамлар билан кўчирилади.